2020 йил 5 октябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 58 859 (+172) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 38 нафари Жиззах вилоятида,
- 34 нафари Тошкент шаҳрида,
- 30 нафари Тошкент вилоятида,
- 24 нафари Бухоро вилоятида,
- 14 нафари Андижон вилоятида,
- 11 нафари Самарқанд вилоятида,
- 10 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 6 нафари Қашқадарё вилоятида,
5 нафари Қорақалпоғистон Республикасида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Айни пайтда юртимизда 55 318 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (94 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатимизда 3 058 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.






