"Uzbekistan airways" авиакомпанияси 2020 йил 9- октябрда Қозондан Тошкентга ва 2020 йил 10 октябрда Самарадан Тошкентга қўшимча чартер қатновлари амалга оширилиши тўғрисида хабар берди.
Парвозлар жадвали ва авиачипталар нархлари билан авиакомпания веб-сайтида танишишингиз мумкин:
Авиакомпания хабарида қуйидагиларга эътибор қаратиш сўралмоқда:
Россия Федерациясининг шаҳарларидан Ўзбекистонга ҳаво қатновига Ўзбекистон Республикаси, Россия Федерацияси ва Қирғизистон фуқароларига ПЗР текширувидан ўтганлиги тўғрисидаги маълумотномани (қатнов жўнашидан олдин камида 72 соатдан кўп бўлмаган муддатда амал қилувчи) мажбурий равишда тақдим этиш шарти билан рухсатл берилади. ПЗР маълумотномасига эга бўлмаган йўловчилар авиакомпаниянинг парвозларига қўйилмайди.
Авиачипталарни авиакомпания веб-сайтидан, шунингдек, "Узбекистан аирвайс" АЖнинг энг яқин савдо офисларидан ёки минтақангиздаги савдо агентларидан сотиб олиш мумкин.






