1

Коронавируснинг асосий хавфи нимада? Нима учун бу касалликка бутун дунё аҳамият қаратмоқда?

ЖАМИЯТ 05.10.2020, 13:49
Коронавируснинг асосий хавфи нимада? Нима учун бу касалликка бутун дунё аҳамият қаратмоқда?

Бугун АОКАда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова иштирокида брифинг ўтказилди. Унда коронавирус инфекцияси ҳақида аҳоли саволларига жавоб қайтарилди.

Савол: Короновируснинг асосий хавфи нимада? Нима учун бу касалликка бутун дунё аҳамият бермоқда?  

–Корновирус инфекцияси ўта контагиозлиги билан хавфли. У жуда тез тарқалади ва агрессив.  

Вирус ўпка нафас тизимини зарарлайди ва ўткир респиратор дистресс синдромини ривожлантирувчи пневмонияни чақиради. Бу эса ўз навбатида ўткир нафас етишмовчилигининг оғир турига олиб келади ва ўлим билан ҳам якунланиши мумкин.  

Дунёда кундан кунга касалланган ва вафот этганлар сони тезлик билан ортиб бормоқда. Ҳозирги кунда дунё бўйлаб короновирусдан 1 млн дан кўп беморлар вафот этди ва касалланганлар сони 35 млн дан ошди. Шунинг учун бутун дунё мамлакилари ушбу касалликка алоҳида эътибор қаратмоқда. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1