1

Андижонда 5-синф ўқувчиси мактабга "Нексия-3" миниб келди

ЖАМИЯТ 05.10.2020, 15:52
Андижонда 5-синф ўқувчиси мактабга "Нексия-3" миниб келди

 5 октябрь куни Андижон вилояти, Андижон шаҳар ИИБ ЙҲХБ ЙПХ ходими А.Юлдашев белгиланган тақсимот асосида Андижон шаҳар, бешинчи кичик даҳа ҳудудида хизмат олиб бораётган вақтида, хизмат жойига яқин бўлган 41-сонли мактабга, кўринишидан вояга етмаган бола "Нексия-3" русумли транспорт воситасини бошқариб келганлигини кўрган ва дарҳол унинг ёнига борган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар берди. 

Вояга етмаган боладан ёшини сўраган вақтида, бола ушбу 41-сонли мактабнинг 5-синфида таҳсил олишини маълум қилган.

ЙПХ ходими бола билан мактабга кириб, мактаб раҳбари, ўқитувчилар, ўқувчилар ва боланинг оила аъзоси иштирокида аниқланган ҳолатни муҳокама этган. 

Транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқига эга бўлмаган, вояга этмаган болага бошқарувни топширганлиги учун автомобиль эгасига нисбатан белгиланган тартибда чора кўрилган.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1