1

Ўзбекистонда совуқ қурол олиб юрганлик учун жавобгарлик кучайтирилмоқда

ЖАМИЯТ 05.10.2020, 17:31
Ўзбекистонда совуқ қурол олиб юрганлик учун жавобгарлик кучайтирилмоқда

Олий Мажлис Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қутбиддин БУРҲОНОВнинг маълумотига кўра,  Ички ишлар органлари томонидан аниқланган совуқ қурол сифатида фойдаланиш мумкин бўлган предметларнинг 58 фоизи кўчада, 22 фоизи бозорларда, 24 фоизи таълим муассасаларида топилган. 

Бунинг оқибатида фуқаролар ўртасида ўзаро жанжал сабабли бир-бирига турли даражадаги тан жароҳатлари етказилмоқда. Бу жамоат хавфсизлигига таҳдид солаётган, барчада ташвиш уйғотаётган салбий ҳолдир. 

 Бунга чек қўйиш мақсадида «Жамоат хавфсизлигини таъминлашга доир қонун ҳужжатлари янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун ишлаб чиқилди. Шу асосда Жиноят кодексининг 104 ва 105-моддаларининг иккинчи қисмидаги бандлар ўзгартирилмоқда.

Жиноят кодекси 104-моддаси бўйича 2017, 2018 ва 2019 йилларда жами 3 минг 790 жиноят содир этилган бўлиб, шундан 906 тасида ёки 24 фоизида пичоқдан фойдаланилган ҳолда жароҳат етказилган.

Бу эса қурол ёки қурол сифатида фойдаланиш мумкин бўлган бошқа воситаларни ишлатиб қасддан баданга шикаст етказиш билан боғлиқ жиноятлар содир этилишининг олдини олиш мақсадида жавобгарликни оғирлаштирувчи нормаларни киритиш заруратини келтириб чиқармоқда. Юқоридаги моддаларга киритилаётган ўзгартишлар ҳам шу мақсадга қаратилган.

Шунингдек, таъкидланишича, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 14, 245, 287-моддалари тўлдирилиб, кодексга янги 185-2 ва 185-3-моддалари қўшилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1