АсосийJamiyat

Шаҳар йўловчи транспортидан кимлар бепул фойдаланиши мумкин?

'Шаҳар йўловчи транспортидан кимлар бепул фойдаланиши мумкин?'ning rasmi

Шаҳар йўловчилар транспортидан (таксидан ташқари) кимлар бепул фойдаланиш ҳуқуқига эгалигини биласизми? Бу ҳақда амалдаги қонунчиликка асосланиб, Ҳуқуқий ахборот каналида тушунча берилди.

 1941—1945 йиллардаги уруш қатнашчилари жумласидан бўлмиш ҳарбий хизматчилар;  

 1941—1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва урушнинг I гуруҳ ногиронига ҳамроҳлик қилувчи шахс;

1941—1945 йиллардаги уруш даврида фронт ортида фидокорона меҳнати ва бенуқсон ҳарбий хизмати учун орден ва медаллар билан тақдирланган шахслар;  

Афғонистон Республикасида ва бошқа мамлакатларнинг ҳудудидаги жанговар ҳаракатларда қатнашган собиқ байналминалчи жангчилар жумласидан бўлмиш фуқаролар;  

 ҳақиқий муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилар ва контракт бўйича оддий аскарлар ҳамда сержантлар таркибидаги ҳарбий хизматчилар;  

Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган ва уни бошдан кечирган шахслар; 

 кўзи ожиз ногиронлар ва кўзи ожиз ногиронга ҳамроҳлик қилувчи шахслар.

    Бошқа янгиликлар