Тошкент шаҳрида 2020-2021 йилги куз-қиш мавсумига тайёргарлик юзасидан “Тошкент шаҳар сув таъминоти” МЧЖ томонидан сув ўтказгич тармоқларида режали профилактика ва таъмирлаш ишлари олиб борилиши режалаштирилган, деб ёзмоқда Тошкент шаҳар ҳокимлиги расмий канали.
Шу муносабат билан 7 октябрь соат 09.00 дан 8 октябрь соат 09.00 гача Учтепа туманидаги айрим истеъмолчиларга ичимлик суви таъминоти тўхтатилади:
- Чилонзор 14, 15-мавзеларида;
- Республика кўз жарроҳлиги клиникасида;
- Тошкент шаҳар Тез тиббий ёрдам шифохонасида;
- Тошкент шаҳар Онкология диспансерида;
- Диагностика клиникасида.
Сув бўлмаган маҳаллаларга сув ташувчи махсус автомашиналар юборилади.
Маълумот учун телефонлар: (71) 256-10-95, (71) 252-55-78, (71) 252-60-08, 1054
“Тошкент шаҳар сув таъминоти” МЧЖ ноқулайликлар учун узр сўрайди.






