Пойтахт ҳайвонот боғида катта ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда «Gazeta.uz»га Тошкент ҳайвонот боғи раҳбари Абдуҳофиз Рустамов маълум қилган. | |
Қайд этилишича, аттракционлар узоқроқ жойга кўчириб ўтказилади, ҳайвонлар ва ташриф буюрувчилар учун эса шароит яхшиланади. «Реконструкция лойиҳаси деярли тайёр бўлган ва ҳозирда тўлов ва инвестицияни муҳокама қилиш босқичида турибмиз», — деган Абдуҳофиз Рустамов. Унинг айтишича, реконструкция учун ҳайвонот боғини бутунлай ёпиш режалаштирилмаган, ҳаммаси босқичма-босқич амалга оширилади. Ҳозирда мутахассислар Тошкентга зебра, каркидон ҳамда бир жуфт фил ва жирафани олиб келиш устида ишламоқда.
Шунингдек, айрим дарслар ҳайвонот боғида ўтилиши учун Халқ таълими вазирлиги билан музокаралар олиб борилаётганини билдирган. Бунинг учун мактаблар транспорт ва гид билан таъминланади, ўқувчилар эса ҳайвонларни дарсликлардан эмас, балки жонли равишда кўриб ўрганади.
|
06.10.2020 22:34