1

Қирғизистон ҳукумати раҳбари истеъфога чиқди. Бир кун олдин қамоқдан озод қилинган мухолифат вакили янги бош вазир этиб сайланди

ДУНЁ 07.10.2020, 07:50
Қирғизистон ҳукумати раҳбари истеъфога чиқди. Бир кун олдин қамоқдан озод қилинган мухолифат вакили янги бош вазир этиб сайланди

Қирғизистон Бош вазири Кубатбек Боронов парламент сайловларидан сўнг бошланган норозилик ва тартибсизликлар фонида истеъфога чиқди, дея ёзмоқда meduza нашри.

Парламент аллақачон тартибсизликларни ташкиллаштиришда айбланиб, 10 йиллик муддатини ўтаб бўлган Бишкек қамоқхонасидан озод қилинган собиқ депутат Садир Жапаровни янги бош вазир этиб тайинлашга овоз берган.

Аввалроқ Қирғизистон парламенти раҳбари Дастан Жумабеков истеъфога чиққанди. Президент Жеэнбеков мухолифат билан музокаралар олиб боришга тайёрлигини таъкидлади.

5 октябрь куни Бишкекда парламент сайловлари натижаларига қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтди ва ҳукуматни қўллаб-қувватловчи икки партия ғалаба қозонди. Амаллар тартибсизликка айланиб, бир неча юз киши яраланган, бир киши ҳалок бўлган. Намойишчилар парламент ва президент маъмурияти жойлашган бинони эгаллаб олишди.

Кеча, 6 октябрда МСК парламент сайловлари натижаларини бекор деб эълон қилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1