АсосийJamiyat

Шавкатжон Абдураззақов Наманган шаҳридаги ўзини ёқиб юборган аёл хонадонига борди

'Шавкатжон Абдураззақов Наманган шаҳридаги ўзини ёқиб юборган аёл хонадонига борди'ning rasmi

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззақов МИБ ходимлари ҳаракатига норозилик сифатида ўзига ўт қўйиб, вафот этган аёл хонадонига борди.  Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати маълум қилди. 

Шавкатжон Абдураззақов Наманган шаҳридаги “Истиқбол” маҳалласида бўлиб, марҳума Гуландом Дадабоеванинг яқинларига таъзия билдирди. Унинг 15 ва 12 яшар ўғиллари муносиб шароитларда вояга етишларида ҳар томонлама кўмак берилишини таъкидлади.  

—Мазкур ҳолат бўйича ҳозирда прокуратура идоралари томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Уларнинг натижаси бўйича вазиятга қонуний, ҳуқуқий баҳо берилади ва бу ҳақда албатта жамоатчиликка маълум қилинади, — деди вилоят ҳокими.  

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 29 сентябрь куни Наманган шаҳрида истиқомат қилган 35 ёшли Гуландом Дадабоева ижро ҳаракатлари давомида ўзининг устига бензин қуйиб, ёқиб юборганди.

Аёл 30 сентябрь куни танасининг 80 фоиздан ортиқ куйиш тан жароҳати оқибатида РШТЁИМ Наманган филиалида вафот этган.

Мавзуга доир:

Бош прокуратура Наманганда МИБ ходими олдида ўзини ёқиб юбориб, ҳалок бўлган аёл юзасидан баёнот берди

МИБ Наманганда ўзини ёққан аёлнинг 13 минг доллар пули нега ундирилмаганига ойдинлик киритди

    Бошқа янгиликлар