АсосийJamiyat

Ўзбекистон ва Тожикистон Президентлари икки томонлама ва минтақавий ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар

'Ўзбекистон ва Тожикистон Президентлари икки томонлама ва минтақавий ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 7 октябрь куни Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Президент.уз хабар берди.

Суҳбат чоғида икки мамлакат ҳамкорлигининг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Минтақадаги вазият юзасидан фикр алмашилди, бўлажак олий даражадаги учрашувлар режаси кўриб чиқилди.

Давлат раҳбарлари Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги стратегик шериклик ва кўп қиррали муносабатларни мустаҳкамлаш, Марказий Осиёда барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлаш борасида қатъий эканликларини таъкидладилар 

    Бошқа янгиликлар