АсосийJamiyat

Нурмат Отабеков мактаб ўқувчиларининг партада ўтириш тартиби ва масофани сақлаш усулларини тушунтирди

'Нурмат Отабеков мактаб ўқувчиларининг партада ўтириш тартиби ва масофани сақлаш усулларини тушунтирди'ning rasmi

Мактабда битта партада икки ўқувчи ўтириши мумкинми? Оралиқ масофа қандай сақланади?

АОКАда бўлиб ўтган брифингда иштирок этган Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Нурмат Отабеков аҳолидан тушган ушбу саволга қуйидагича жавоб қайтарди:

Синф хоналарида масофа сақлаш учун тўлиқ имконият йўқ. Шу сабабли болалар ниқобда бўлишлари шарт.

 Ўқувчиларнинг бошқа синфлар билан мулоқотини чеклаш мақсадида дарсларнинг бошланиш ва тугаш жадвали вақти 15 минут фарқи билан тузилади.

 Бошланғич, ўрта ва юқори синф ўқувчиларини алоҳида эшиклардан мактабга киришлари ташкил этилиши лозим. Синф хоналарини мунтазам шамоллатиш ва дезинфекция тадбирларини ўтказиш зарур.

Болаларнинг бир-бири билан мулоқотини чеклаш имконияти йўқ экани сабабли, асосий эътибор эрталабки фильтр, ўқувчиларнинг дока ниқобда бўлишлари, хоналар тез-тез шамоллатиб турилиши ва дезинфекцион-эпидемияга қарши тадбирларга қаратилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар