Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Адҳанум Гебреесус СОВИД-19 инфекциясига қарши вакцина йил охиригача тайёр бўлиши мумкинлигини хабар қилди. Бу ҳақда uzreport.news хабар берди.
Ташкилот раҳбари барча раҳбарларни вакциналарнинг тенг тақсимланишини таъминлаш учун бирдамликка ва сиёсий мажбуриятларни амалга оширишга чақирди.
"Биз вакциналарга муҳтожмиз ва шу йил охиригача эмлашни бошлашимиз лозим, бунга умид қиламиз. Умид эса ҳар доим бор", деди Тедрос ЖССТнинг Ижроия қўмитасига берган баёнотида.






