Бугун эрталаб Гулистон шаҳрида жойлашган "Алпомиш" спорт мажмуасида портлаш содир бўлгани ҳақида ҳабар берган эдик. Портлаш спорт мажмуасида ташкил этилган коронавирус инфекциясига гумон қилинган ёки касалланган беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш, саралаш ва тақсимлаш марказидаги кислород баллонларини ёрилиши оқибатида содир бўлди.
Ижтимоий тармоқларда ушбу портлашнинг асоратларини акс эттирувчи видеолар тарқалди. Уларда портлашнинг зарби ён-атрофдаги бино деразаларини синдириб юборганлигини, кислород баллоннинг бўлаклари, дўкон ва дорихонага, спорт зал, ҳаттоки машиналарга зарар берганлигини кўришингиз мумкин.









