2020 йил 7 октябрь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 59 697 (+118) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ хабар берди.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 43 нафари Тошкент шаҳрида,
- 39 нафари Тошкент вилоятида,
- 26 нафари Наманган вилоятида,
- 10 нафари Андижон вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Бугун айни пайтга қадар:
- Тошкент шаҳрида 152 нафар,
- Тошкент вилоятида 87 нафар,
- Наманган вилоятида 19 нафар,
- Андижон вилоятида 13 нафар,
- Фарғона вилоятида 8 нафар,
- Хоразм вилоятида 7 нафар,
- Қашқадарё вилоятида 5 нафар,
- Қорақалпоғистон Республикасида 4 нафар бемор тузалди.
Шундай қилиб, юртимизда 56 460 (+295) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалди ва соғайиш кўрсаткичи 94 фоизга етди.
Ҳозирда мамлакатимизда 2 745 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.






