5 октябрь куни соат 17:00 да 33 ёшли А.С., ўзининг бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашинасини Қарши туманидан Нишон туманига қараб бошқариб бораётиб, 4Р-89 рақамли “Қарши-Нишон-Талимаржон” автомобиль йўлининг 8-километрига келганида автомашина бошқарувини йўқотиб, йўлнинг ўнг томонига чиқиб кетиб, ағдарилиб йўл-транспорт ҳодисаси содир қилган. Ушбу ЙТҲ ҳақида ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Оқибатда, автомашина йўловчиси 54 ёшли М.О., олган тан шикасти натижасида ҳодиса содир бўлган жойда вафот этган, йўловчилар 58 ёшли Б.Х., ва 54 ёшли А.Э.,лар оғир тан шикасти билан РШТЁИМ Қашқадарё филиалининг “Жонлантириш” бўлимига ётқизилган, бироқ кўрсатилган тиббий муолажаларига қарамасдан шу куни вафот этишган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қарши туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими бошлиғи томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-кисми “а” банди билан (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одамлар ўлимига сабаб бўлса) жиноят иши қўзғатилган. Ушбу жиноят иши Қашқадарё вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси иш юритувига олинган.