Тошкент шаҳар ИИББ интернет тармоғида тарқалган ички ишлар ходимининг вояга етмаган болага нисбатан ножўя муносабати ҳақида хабарлар тарқалди. Айни пайтда пойтахт ИИББ ушбу ҳолат бўйича ИИБ бошлиғи топшириғи бўйича белгиланган хизмат текшируви якунланди, дея хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, Чилонзор тумани ИИО ФМБнинг етти нафар ходимларига нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилди.
ИИО ФМБ бошлиғининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва тарбиявий ишлар бўйича икки нафар ўринбосарлари ҳамда ИИО ФМБ ва 2-сон ИИБ профилактика хизмати раҳбар ходимлари, жами уч нафар ходим қатъий огоҳлантирилди.
19 сентябрь кунидан 20 сентябрга ўтар тунда навбатчилик қилган навбатчилик қисмининг катта инспекторининг хатти-ҳаракатлари интизомий кенгашда кўриб чиқилади.
Чилонзор тумани ИИО ФМБ 2-сон ички ишлар бўлими профилактика инспектори катта лейтенант Болтаев Диёрга жиддий ҳайфсан эълон қилинди.
Шунингдек, маълум қиламизки, 13 ёшли боланинг оиласидаги ҳолатни, хусусан, ўсмирнинг жиддий касаллигини (касаллик туфайли суд-тиббий экспертиза хулосаси чиқариш имконияти йўқ), онаси ёлғиз тарбия қилаётганини инобатга олган ҳолда Чилонзор тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан хонадондаги сантехника жиҳозларини таъмирлашда амалий ёрдам кўрсатилди. Ўсмирнинг оиласига кейинчалик ҳам ёрдам кўрсатиб борилади.






