Суд ҳукмига кўра, ташкилот таъсисчиси ва ҳуқуқшуноси Ж.Тоҳиров ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми «б» банди, 189-моддаси 1-қисми ва 228-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли, деб топилди ва унга ЖКнинг 57-модасини қўллаб, 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Жазони умумий колонияда ўташ белгиланди. Ташкилот таъсисчиси ва раҳбари Б.Раупова ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми «б,в» бандлари ва 189-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилди ва ЖКнинг 57-модасини қўллаб, 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Жазони умумий колонияда ўташ белгиланди. Бундан ташқари, судланувчиларга тегишли бўлган Самарқанд шаҳар Регистон кўчасидаги 9-уйнинг 1-қаватида жойлашган ва 1 миллиард 3,17 млн. сўмга баҳоланган 116,95 м.кв офис биноси ким ошди савдоси орқали сотувга қўйилиб, судланувчиларга алданган фуқароларга тақсимлаб берилиши ва ортган маблағ Ж.Тоҳиров ва Б.Рауповага қайтариб берилиши белгиланди. Маълумот учун, мазкур жиноят ишида жабрланувчилар сони 300 дан зиёдни ташкил этган. | |
07.10.2020 16:45
“Amilee Bahora” ходимларига суд ҳукми ўқилди






