Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссиясининг 2020 йилдаги 5-сон баёни билан олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишлари бўйича табақалаштирилган тўлов-контрактнинг минимал миқдорлари тасдиқланди. Бу ҳақда Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги маълум қилди.
| |
Мазкур миқдорлар 2020 йилдаги кириш имтиҳонлари натижаларига кўра, тўплаган баллари тасдиқланган қабул параметрлари чегарасига 4 балдан ортиқ етмаган ва давлат комиссияси томонидан белгиланадиган минимал балл — 56,7 баллдан кам бўлмаган ҳолда қўшимча равишда ўқиш истагини билдирган абитуриентларга биринчи ўқув йили учун қўлланилади. Маълум қилинишича, бакалавриат таълим йўналишларининг кундузги таълим шакли бўйича табақалаштирилган тўлов-контракт миқдорлари ушбу таълим шакли учун белгиланган стипендиясиз базавий тўлов-контракт миқдорларига 10 фоизли чегирма қўлланган ҳолда ҳисобланади. Вазирлик томонидан тақдим этилган жадвалга кўра, таълим йўналишига боғлиқ равишда табақалаштирилган тўлов-контракт миқдорлари таълим шакли учун белгиланган стипендиясиз базавий тўлов-контракт миқдорларининг 8 бараваридан 17 бараваригача бўлиши мумкин. |
07.10.2020 17:55
Ўзбекистон ОТМларида 2020/2021-ўқув йили учун супер-контракт миқдорлари тасдиқланди






