АсосийJamiyat

Қирғизистон конлари номаълум шахслар томонидан эгаллаб олинди

'Қирғизистон конлари номаълум шахслар томонидан эгаллаб олинди'ning rasmi

Қирғизистонда оммавий норозиликлар ва тартибсизликлар юз бераётган бир паллада бир гуруҳ шахслар олтин, мис ва кўмир конларини эгаллаб олди. 24.kg нашрининг хабар беришича, Норин вилоятидаги Қора-Кече кўмир конида ишлар тўхтатилган.

Юз чоғли киши конга бостириб келиб, кўмирларни ташиб кетган, бундан ташқари, ярим миллион сўмдан ортиқ пулларни олиб қўйган, кон раҳбариятини истеъфо беришга мажбурлаган. 

Шунингдек, Талас вилоятида жойлашган Жеруй олтин конидаги омбохона ва фабрикага ҳужум уюштирилиб, ўт қўйилган. Жалолобод вилоятидаги Жамгир конига ҳам ҳужум қилинган. Хитойнинг “Фулл Голд майнинг” компанияси ишлатадиган Иштамберди конини 300-400 чоғли киши эгаллаб олган. Жалолободдаги Боимчак мис конида ҳам ишлар тўхтатилган.

Чуй вилоятида эса номаълум шахслар олтинни аралашмалардан тозалайдиган комбинатни эгаллаб олган.

Бошқа янгиликлар