1

Тоғли Қорабоғда 320 ҳарбий ҳалок бўлди. Тинч аҳоли орасида ҳам қурбонлар бор

ДУНЁ 08.10.2020, 14:05
Тоғли Қорабоғда 320 ҳарбий ҳалок бўлди. Тинч аҳоли орасида ҳам қурбонлар бор

Тоғли Қорабоғ ҳукумати минтақадаги можаронинг кучайиши бошланганидан бери 320 нафар ҳарбий ҳалок бўлганини хабар қилди. Озарбайжон Президенти Илҳом Aлиев Владимир Путин билан телефон орқали суҳбатда Aрманистон билан зиддиятни муҳокама қилди ва Боку ҳарбий босқич якунига етганидан музокаралар жараёнига қайтишини айтди.

Минтақадаги тўқнашувлар иккинчи ҳафта давом этмоқда. Иккала томоннинг хабарига кўра, тинч аҳоли орасида ҳам қурбонлар бор. Тоғли Қорабоғ пойтахти Степанакертда аҳоли отишмалардан қочиб хатто қабрларга яширинишга мажбур бўлмоқда.

Боку, ўз навбатида, Тоғли Қорабоғ ташқарисидаги Озарбайжон шаҳарларини бомбардимон қилишда Aрманистонни айблайди.

Aрманистон бош вазири Никол Пашинян агарда Боку рози бўлса Ереван зиддиятларга қарши ортга чекинишга тайёр эканини айтди.

Сешанба куни Озарбайжон пойтахтига Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушоғлу ташриф буюрди. Музокаралардан сўнг, у урушни тўхтатиш учун фақат сулҳ тузишнинг ўзигина етарли эмаслигини таъкидлади. Aрманистон эса Туркиянинг аралашувини қоралади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1