АсосийЖАМИЯТ

“Ковидга чалинган ўқитувчилар бор мактабда анъанавий таълим бошлашмоқчи!” номли мақола юзасидан расмий муносабат билдирилди

Жорий йил 6 октябрь куни ижтимоий тармоқларда тарқалган “Ковидга чалинган ўқитувчилар бор...

'“Ковидга чалинган ўқитувчилар бор мактабда анъанавий таълим бошлашмоқчи!” номли мақола юзасидан расмий муносабат билдирилди'ning rasmi

Жорий йил 6 октябрь куни ижтимоий тармоқларда тарқалган “Ковидга чалинган ўқитувчилар бор мактабда анъанавий таълим бошлашмоқчи!” мавзусидаги мақола юзасидан вилоят халқ таълими бошқармаси қуйидагиларни маълум қилди: 

Вилоятда жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган ва саломатлигини тиклашга муҳтож болалар учун 11 та ихтисослаштирилган давлат таълим муассасалари (мактаб, мактаб-интернатлар) фаолият олиб бормоқда. 

Мазкур муассасаларда пандемия шароитида ўқув жараёни Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2020 йил        7 сентябрда 202-сонли “Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2020 йил 28 август куни ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 69-сон баёнида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш тўғрисида”ги 202-сонли буйруғининг 5-банди ва 2020 йил 11 сентябрдаги 06-06/2-2601-сонли хати асосида ташкил этилиши белгиланган. 

Юқорида келтирилган ҳужжатларга мувофиқ, вилоятдаги махсус таълим муассасаларида ўқув жараёни тегишли туман, шаҳар халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари томонидан, таълим муассасаларнинг ҳақиқий тайёргарлиги, ҳудуддаги санитария-эпидемиологик ҳолат ва соғлиқни сақлаш имкониятларидан келиб чиққан ҳолда қабул қилинган қарорларига мувофиқ ташкил этилмоқда. 

Бошқарма томонидан бу борадаги ишлар доимий назоратга олинган.

    Бошқа янгиликлар