1

"Uzbekistan airways" Қозон, Самара, Новосибирскдан Тошкентга қўшимча чартер қатновларини амалга оширади

ЖАМИЯТ 08.10.2020, 17:34
"Uzbekistan airways"  Қозон, Самара, Новосибирскдан Тошкентга қўшимча чартер қатновларини амалга оширади

"Uzbekistan airways" авиакомпанияси 2020 йил 16 октябрда Қозондан Тошкентга, 2020 йил 17 октябрда Самарадан Тошкентга ва 2020 йил 20 октябрда Новосибирскдан Тошкентга қўшимча чартер қатновлари амалга оширилиши тўғрисида хабар берди.

Россия Федерациясининг шаҳарларидан Ўзбекистонга ҳаво қатновига Ўзбекистон Республикаси, Россия Федерацияси, Қозоғистон ва Қирғизистон фуқароларига ПЗР текширувидан ўтганлиги тўғрисидаги маълумотномани (қатнов  жўнашидан олдин камида 72 соатдан кўп бўлмаган муддатда амал қилувчи) мажбурий равишда тақдим этиш шарти билан рухсатл берилади.

Маълум қилинишича, ПЗР маълумотномасига эга бўлмаган йўловчилар авиакомпаниянинг парвозларига қўйилмайди.

Авиачипталарни авиакомпания веб-сайтидан ҳам сотиб олишингиз мумкин.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1