АсосийJamiyat

Департамент томонидан ўзбек тилини ўрганиш истагидагилар учун бепул курс йўлга қўйилмоқда

'Департамент томонидан ўзбек тилини ўрганиш истагидагилар учун бепул курс йўлга қўйилмоқда'ning rasmi

Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти ҳомийлигида ўзбек тилини ўрганишни истаган ўзга миллат вакиллари учун “Қизиқарли ўзбек тили” курси бепул йўлга қўйилмоқда.

Машғулотлар 2 шаклда ташкил қилинади:

- анъанавий;

- масофавий.

 Ўқув курсини муваффақиятли тамомлаганларга давлат намунасидаги сертификат берилади.

Бундан ташқари, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш маркази лотин ёзувига асосланган янги ўзбек имлоси, ўзбек адабий тили меъёрлари, давлат тилида иш юритишни ўрганишга қизиққан кенг аҳоли қатламини ўқув курсларига таклиф этмоқда.

Манзил: Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Юсуф Хос Ҳожиб кўчаси, 103-уй.

Мурожаат учун телефон рақамлари: (93) 603-77-76, (91) 142-11-31

    Бошқа янгиликлар