АсосийJamiyat

Қирғизистонда халқаро тўлов тизимлари орқали тўловлар вақтинча тўхтатилди

'Қирғизистонда халқаро тўлов тизимлари орқали тўловлар вақтинча тўхтатилди'ning rasmi

Қирғизистон Миллий банки қарори билан мамлакатда 7 октябрдан трансчегаравий тўловлар (республикадан ташқарида)ни амалга ошириш имкониятини берувчи халқаро тўлов тизимлари орқали тўловларни амалга ошириш тўхтатилди, деб хабар бермоқда «Gazeta.uz»

«Мамлакатдан капитал оқиб чиқишининг олдини олиш учун SWIFT трансчегаравий тўловларни амалга ошириш тизими ҳам ўчирилди», — дейилади банк Facebook’да эълон қилган хабарда.

Ушбу чора-тадбирлар молия-банк сектори хавфсизлигини таъминлаш ва молия-кредит ташкилотлари активларини сақлаш учун қабул қилинган. Шу сабабли 6 октябрдан Миллий банк молия-кредит ташкилотларига ўз фаолиятини тўхтатиб туриш ва хавфсизлик чораларини кучайтиришни тавсия қилди.

Молиявий хизматлар онлайн-сервислар (телефон, электрон почта, ижтимоий тармоқлар) орқали кўрсатилишда давом этади. «Элкарт» миллий тўлов тизими нақдсиз тўловлар ўтказиш фаолиятини давом эттирмоқда.

8 октябрдан Миллий банк молиявий ташкилотларга иш ҳақи, пенсия, нафақаларнинг ўз вақтида берилиши, шунингдек, аҳолини нақд пул билан таъминлаш учун шароитлар яратиш мақсадида иш вақтини 09:00 дан 15:00 гача этиб белгилашни тавсия қилди.

«Мамлакат ичида нақдсиз тўловларни ўтказишда, онлайн-хизматлар ва банкоматлар, ПОС-терминаллар ва тўлов терминаллари ишида узлуксизлик ва хавфсизликни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар қабул қилинади», — дейилади банк хабарида.

Миллий банк вазиятни кузатмоқда, у барқарорлаша бошласа, банк тизими одатий режимда ишлашни бошлайди, дейилади хабарда.

 
  

Бошқа янгиликлар