АсосийСПОРТ

Ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

ЕХҲТ ва Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси ўртасида оммавий спорт тарғиботи йўлида му...

'Ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди'ning rasmi

ЕХҲТ ва Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси ўртасида оммавий спорт тарғиботи йўлида муҳим қадам ташланди.Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмат хабар берди.

Хабарингиз бор, пойтахтимиздаги велотрек ўқув-машғулотлар базасида бир неча кун давомида ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

Бугун мусобақа ғолибларини тақдирлаш маросими кўтаринки руҳда ўтказилиб, унда Ўзбекистон велосипед спорти федерациясининг доимий ҳамкорларидан бири – Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти(ЕХҲТ)нинг Ўзбекистондаги элчиси Жон Макгрегор ҳам иштирок этди.

Тақдирлаш маросимида юқори мартабали меҳмон томонидан Ўзбекистон велосипед спорти федерациясига 40та замонавий велосипед тақдим этилди.

Маълумот учун: янги велосипедларнинг 30таси велотрек ўқув-машғулотлар базасига, яна 10таси федерациянинг Наманган вилояти бўлимига топширилади.

Тадбирда сўзга чиққан Жон Макгрегор мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спорт, хусусан оммавий спорт тарғиботига шахсан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бошчилигида жиддий эътибор қаратилаётганлигини алоҳида таъкидлаб, мазкур жараёнда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти амалий ҳамкорликка тайёрлигини билдирди.

 

Бошқа янгиликлар