Қашқадарё вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи - O'zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши раиси ва вилоят кенгаши депутати Одилов Сирожиддин Турдиевич 9 октябрь куни 40 ёшида вафот этди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати маълум қилди.
С.Одилов 1980 йил Шаҳрисабз туманида туғилган. Ёш бўлса-да, миллионлаб шогирдлари бор устоз эди. 2019 йил "Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси" кўкрак нишони, жорий йилда халқимиз бошига тушган оғир дамлардаги фидойилиги ва саховати учун “Меҳр-саховат” кўкрак нишони билан тақдирланганди.
Марҳумнинг вафоти муносабати билан унинг оила аъзолари ҳамда қариндошларига Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, вилоят ташкилотлари раҳбарлари ва кенг жамоатчилик чуқур таъзия билдирмоқда.






