1

Қурилиш ишларини вахта усулида амалга ошириш тартиби белгиланди

ЖАМИЯТ 10.10.2020, 18:20
Қурилиш ишларини вахта усулида амалга ошириш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори билан Узоқ масофада жойлашган ва муҳим аҳамиятга эга бўлган объектларда қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишнинг вахта усули тўғрисидаги низом тасдиқланди.  Бу ҳақда Адлия вазирлиги Ҳуқуқий ахборот канали ёзмоқда. 

Вахта усули қурилаётган объектлар корхонадан узоқ масофада жойлашган шароитда ишларни меҳнат ресурсларидан фойдаланиш асосида ташкил қилиш шакли ҳисобланади.  

 Ташкилот жойлашган жойдан иш жойигача етиб олиш ва у ердан қайтиш учун ходимлар 3 соатдан кўпроқ вақт сарфлайдиган бўлса ёки фавқулодда вазиятларда, ташкилотларнинг раҳбарлари ишлар вахта усулида бажарилишини ташкил этишга ҳақли.  

 Ишларни вахта усулида ташкил этиш ҳақидаги қарор касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган ҳолда ташкилот раҳбари томонидан қабул қилинади.

️Ходимнинг вахтага жўнатилиши хизмат сафари ҳисобланмайди.  

 Вахтанинг давомийлиги бир ойдан ошмаслиги лозим.

 Вахта ходимлари объектда бўлган даврда махсус ташкил қилинадиган вахта шаҳарчаларида истиқомат қилади.  

 Вахта усулида бажариш учун мўлжалланган ишларнинг аниқ ҳажмлари ва турлари пудратчи ҳамда буюртмачи томонидан қурилишни бажариш учун пудрат шартномаси тузилаётганда, субпудратчи ташкилотлари учун эса субпудратчи шартномаси тузилаётганда белгиланади.

 Вахта усулида бажариладиган ишларга 18 ёшга тўлмаган ишчи ва хизматчилар, ҳомиладор аёллар ва 3 ёшга тўлмаган фарзандлари бўлган аёллар жалб қилинишига йўл қўйилмайди.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1