Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти Қўқон шаҳридаги 22-мактабда ўқитувчилар, директор иситмалаётгани, мактаб ҳамшираси уларга укол қилаётгани айтилган хабар тарқала бошлади. Ушбу хабар юзасидан Фарғона вилоят халқ таълими бошқармаси изоҳ берди.
"Ушбу мурожаат ўрганилди. Ҳолатда қонун бузилиши ва амалдаги тартибга зид ҳолат аниқланмади" дейилади изоҳда.
Маълумотга кўра, Қўқон шаҳаридаги 22-умумий ўрта таълим мактабида бугунги кунда 1111 нафар ўқувчилардан 515 нафар ўқувчилар 2 босқичда анъанавий тарзда таълим олмоқда. Мактаб ходимлари 71 нафарни ташкил қилади.
Вилоят ХТБ қайд этишича, мактаб кириш қисмига дез-тўшама ташкил этилган, ходимлар ва ташриф буюрувчилар тана ҳароратини масофадан ўлчаш учун 14 дона пирометр мавжуд бўлиб, ишчи ҳолатда, қўлларни зарарсизлантириш учун мактабга кириш қисмида ва ўқув биносининг барча қаватларида дозатор ташкил этилган.
Мактаб ҳамшираси ҳақиқатан ҳам мактаб директорига шамоллагани боис 2020 йил 5-6 октябрь кунлари талабга зид бўлмаган ҳолатда муолажа қилганлиги, шунингдек, бемор бўлган жамоанинг 3 нафар ходими 8 октябрь куни ишга қайтгани ва бир нафар ходим даволаниш жараёнида эканлиги маълум бўлди.
Ўрганиш давомида касаллик варақасида бўлган ходимлар COVID-19 касаллигига чалинмагани аниқ бўлди. Мактаб ходимларидан 2020 йил 8 сентябр куни Қўқон шаҳар СЭОМ томонидан COVID-19 га суртма олинган бўлиб, барча ходимларда манфий натижа аниқланган. Таълим даргоҳига ташриф бюрилганда барча тиббий ниқоб таққан ва ижтимоий масофага риоя қилган ҳол намоён бўлган.






