Президент ташаббуси билан олий таълим муассасаларига хотин-қизларни қўшимча давлат гранти асосида қабул қилиш тартиби белгиланган. Ана шу имтиёз асосида жорий йил Қашқадарё вилоятида 88 нафар хотин-қиз талаба бўлди. Бугун вилоят ҳокими Зойир Мирзаев улар билан учрашди.
Учрашувда ҳоким хотин-қизларни табриклади. Сўнг уларга пул мукофоти ва эсталик совғаларини топширди.
Статистика.
Қашқадарё вилоятида ОТМга қўшимча давлат гранти асосида қабул қилинган 88 нафар хотин-қизларнинг:
- 6 нафари кам таъминланган;
- 50 нафари тўлиқсиз оилада тарбияланаётганлар (отаси ёки онаси вафот этган);
- 3 нафари чин етим;
- 3 нафари ижарада яшовчи оила фарзандлари;
- 5 нафари ишсиз оила фарзандлари;
- 21 нафари ногиронлиги мавжуд (ўзи ёки оила аъзолари) хотин-қизларни ташкил қилади.






