АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистондаги 10 та ҳудудда янги коронавирусдан касалланиш ҳолатлари қайд этилди. Бир бемор вафот этди

2020 йил 11 октябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд эти...

'Ўзбекистондаги 10 та ҳудудда янги коронавирусдан касалланиш ҳолатлари  қайд этилди. Бир бемор вафот этди'ning rasmi

2020 йил 11 октябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 60 894 (+118) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 32 нафари Наманган вилоятида,  
  • 15 нафари Сирдарё вилоятида,  
  • 13 нафари Тошкент вилоятида,  
  • 11 нафари Самарқанд вилоятида,  
  • 11 нафари Бухоро вилоятида,
  • 10 нафари Хоразм вилоятида,  
  • 8 нафари Жиззах вилоятида,
  • 7 нафари Қашқадарё вилоятида,  
  • 6 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,  
  • 5 нафари Сурхондарё вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Айни пайтда юртимизда 57 704 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (95 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 2 687 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.  

 

    Бошқа янгиликлар