АсосийJamiyat

Тошкентда савдо мажмуаси ёниб кетди (видео)

'Тошкентда савдо мажмуаси ёниб кетди (видео)'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда  Тошкент кўчаларининг бирида ёнғин содир бўлаётгани акс этган видеолар тарқалди.

Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг маълум қилишича, ушбу ёнғин бугун 11 октябрь куни соат 8:49 да Учтепа тумани, Фарҳод кўчасида жойлашган  "Uchtepa Outlet Centre" савдо мажмуасида содир бўлган. 

Ёнғин натижасида мажмуанинг ички ва том қисми 1500 кв.м майдонда ёнган. Ёнғин-қутқарув жанговар бўлинмалари манзилга соат 8:54 да етиб борган ва кўрилган тезкор чоралар натижасида ёнғин соат 9:54 да тўлиқ бартараф этилган. Ёнғин жойига 10 та ёнғин-қутқарув техникаси жалб қилинган.

Ёнғин сабаблари ва ёнғиндан келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.  

 

    Бошқа янгиликлар