АсосийJamiyat

Covid-19 жамланмада витамин Д ва нам салфетка бўлиши кўзда тутилганми?

'Covid-19 жамланмада витамин Д ва нам салфетка бўлиши кўзда тутилганми?'ning rasmi

Covid-19 га чалинган беморларга ажратиладиган дорилар тўплами орасида витамин D, нам салфетка, тиббий ниқоблар йўқ. Бу ҳолатни кимдир назорат қиладими?

Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси, Барно Одилова, таъкидланишича, Covid-19 жамланмада витамин Д ва нам салфетка бўлиши кўзда тутилмаган. 

 "-- Ўрнатилган тартибга мувофиқ коронавирус касаллигига чалинган ва гумон қилинган фуқаролар касалликнинг кечишига қараб амбулатор шароитда ўз уйларида, саралаш-тақсимлаш марказларида ва махсус шифохонада даволанишлари мумкин.  

 Беморларни дори-дармон билан таъминлашни яхшилаш мақсадида амбулатор шароитда даволанаётган беморларга касаллик тасдиқланган ёки тасдиқланмаган бўлсада барча белгилари мавжуд бўлса, яъни гумон қилинганларга ковид жамланмалари, мулоқотдагиларга гидроксихлорохин таблеткалари амбулатор-поликлиника муассасалари томонидан берилмоқда.  

Бундан ташқари, маҳаллий ҳокимликлар ва ҳомийлар томонидан ҳам турли витамин ва минерал комплекслар аҳолига бепул етказиб берилмоқда", деди Б.Одилова.

 

    Бошқа янгиликлар