АсосийJamiyat

АҚШ Ўзбекистонга COVID-19’га қарши курашда керакли бўлган қўшимча тиббий жиҳозларни етказиб берди

'АҚШ Ўзбекистонга COVID-19’га қарши курашда керакли бўлган қўшимча тиббий жиҳозларни етказиб берди'ning rasmi

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси маълум қилишича, АҚШ юртимизга яна бир қатор коронавирусга қарши воситаларни етказиб берди. Бу жамланма лаборатория ускуналари ва 100 мингта тест ўтказиш учун зарур бўлган реагентларни ўз ичига олган ушбу материаллар мамлакатнинг COVID-19’ни аниқлаш учун хавфсиз ва тезкор синов ўтказиш салоҳиятини сезиларли даражада ошириши кутилмоқда.

«COVID-19 нафақат Ўзбекистонда, балки бутун дунёда одамларнинг кундалик ҳаёти ва яшаш тарзига таҳдид бўлиб қолмоқда. Ушбу вирус ҳеч кимни четлаб ўтмади — ўзимиз, яқинларимиз, қўни-қўшниларимиз, дўстларимиз, ҳамкасбларимизга таъсир қилди. Йўқотган ҳар бир кишимиз, ёпилган ҳар бир корхона ва унинг оқибатида жабрланган одамлар учун ҳам биз вирусга қарши курашишни давом эттиришимиз зарур. Бу курашда биз ҳаммамиз биргамиз», — деди АҚШ элчихонасида миссия бошлиғи ўринбосари вазифасини бажарувчи Алексис Салливан. 

«АҚШ ҳукумати ўзбекистонлик ҳамкорлари билан мамлакатда халқ саломатлиги ва фаровонлигини ҳимоя қилишга қаратилган чора-тадбирларни қўллаб-қувватлаш учун яқиндан ҳамкорлик қилиш тамойилига содиқ қолади», — дея қўшимча қилди у.

Келтирилган жиҳозлар АҚШ ҳукуматининг Ўзбекистонга COVID-19’га қарши курашда кўрсатаётган ёрдамининг бир қисми ҳисобланди. Шу кунгача АҚШ ҳукумати Ўзбекистонга COVID-19 эпидемиясига қарши курашишда ёрдам бериш учун 8,8 миллион доллар ажратди. Сентябрь ойида USAID Ўзбекистонга 200 та сунъий нафас олдириш аппаратини тақдим этган эди.

    Бошқа янгиликлар