Булоқбоши туманида яшовчи Ж.Рахмонов ва унинг собиқ турмуш ўртоғи Ш.Рахмоновалар томонидан турмуши даврида олинган мол-мулклари ўртада тақсимланиши белгиланган эди, дея хабар бермоқда МИБ Ахборот хизмати.
Хусусан, Мажбурий ижро бюроси Булоқбоши туман бўлими иш юритувига фуқаролик ишлари бўйича Хўжаобод туманлараро судининг 17.03.2020 йилдаги умумий қиймати 43 955 080 сўм бўлган “Damas” русумли автомашинанинг 50 фоизи, яъни 21..977.540 сўм пул маблағларини Ш.Рахмонова фойдасига ундириш кўрсатилган ижро ҳужжати келиб тушган.
Бироқ, қарздор Ж.Рахмонов бўлим ходимлари томонидан огоҳлантиришларга қарамасдан ижро ҳужжатида кўрсатилган маблағни собиқ турмуш ўртоғига қайтармасдан келади ҳамда “Damas” автомашинасини яширишга уринади.
Қарздорнинг эса асоссиз баҳоналари узоққа бормади ва Бюронинг Булоқбоши туман бўлими давлат ижрочилари томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида Ж.Рахмоновга тегишли бўлган “Damas” автомашинаси топилиб, банд солинди.
Эндиям суд ҳужжати бажарилмаса, автомашина электрон онлайн-аукцион савдога қўйилади ва тушган пул маблағлари ундирувчи Ш.Рахмоновага берилади.






