Шанба куни маҳаллий вақт билан соат 12:00 да Тоғли Қорабоғда ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги битим кучга кирди. Бироқ, бир неча соат ўтгач, Aрманистон ва Озарбайжон бир-бирларини келишувни бузганликда айбладилар. Бу ҳақда Узрепорт ёзмоқда.
Россия воситачилигида эришилган сулҳ битими ҳарбий ҳаракатларнинг тўхтатилишини назарда тутарди, тарафлар ҳарбий асирлар ва жасадларни алмашишлари керак эди.
Бироқ, Москвада бўлиб ўтган 10соатлик музокаралар тугаганидан кўп ўтмай, Aрманистон мудофаа вазирлиги Озарбайжон қуролли кучлари Сюник вилояти ҳудудига ракета ҳужуми уюштирганини хабар қилди.
Боку эса бу айбловларни рад этиб, Тертер ҳамда Aгдам туманлари душман томонидан ўққа тутилаётганини айтди. Ереван ҳам ўз навбатида барчасини инкор этди.
Тоғли Қорабоғдаги жанглар 27 сентябр куни бошланган эди. Ушбу тортишувлар ва аёвсиз отишмаларда кўплаб харбийлар ва тинч ахоли ҳалок бўлди.






