АсосийDunyo

Коронавирус смартфон экранида ва музлатилган гўштда 1 ойгача сақланиб қолиши исботланди

'Коронавирус смартфон экранида ва музлатилган гўштда 1 ойгача сақланиб қолиши исботланди'ning rasmi

Силлиқ экранли смартфонлар юзасида коронавирус 1 ойгача сақланиб туриши маълум бўлди. Бу ҳақда интернет манбаларга таяниб Газета.ру ёзмоқда.

Хабарда айтилишича австралиялик олимлар банкноталар, ойна, сенсор экранлар, металл даста ва тутқичларда коронавирус қанча туриши борасида тадқиқот ўтказишган. Уларнинг хулосаларига кўра, юқорида айтилган текисликларда хавфли вирус бир ойгача қолиши мумкин экан. Вирус «жуда бардошли» бўлиб, хона ҳароратида смартфон ойнаси ва банкноталар каби силлиқ сиртларда 28 кунгача «яшаши» мумкин дейилади тадқиқот натижаларида.

Бунинг сабаби шуки, смартфонлар, банкоматлар ва бошқа шундай қурилмаларнинг сенсор экранлари етарлича самарали тозаланмайди ва бу ҳолат коронавирус уларнинг коронавирус тарқатувчи манбага айланишлари учун хизмат қилади. 

Шунингдек, коронавирус қоғоз пулларда ҳам жуда узоқ вақт «яшайди». Бу инфекциянинг одамлар ва ҳаттоки географик ҳудудлар ўртасида вирус кенг тарқалишига ҳисса қўшади.

Коронавируснинг паст ҳароратда зангламас пўлатда узоқ вақт қолиши эса вируснинг гўштни қайта ишлаш корхоналари ва музхоналарда кенг тарқалишига ва ҳатто музлатилган маҳсулотларда ҳам сақланиб қолишига имкон яратади, дейишмоқда олимлар.

    Бошқа янгиликлар