АсосийJamiyat

Фарғонада вояга етмаган шахс автомашинани чинорга уриб, ўз ҳаётига "нуқта" қўйди

'Фарғонада вояга етмаган шахс автомашинани чинорга уриб, ўз ҳаётига "нуқта" қўйди'ning rasmi

Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида 11 октябрь куни вояга етмаган Р.А. бошқарувидаги “Ваз-2106” русумли автомашина билан аянчли ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.

 Ушбу ҳайдовчи бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларсиз Х.Олимжон кўчасида автомашина бошқариб кетаётиб, рул бошқарувни йўқотиб қўйган. Шу тариқа йўл четидаги чинор дарахтига бориб урилган. Оқибатда ҳайдовчи Р.А. йўловчилар Б.Б. ва А.Р.лар тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.

Шифохонада қўрсатиган тиббий муолажаларга қарамай ҳайдовчи Р.А. вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан йўлларда ҳаракатланганда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишларини, ўзи ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз, дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар