АсосийJamiyat

Бугун совуқ ҳаво Ўзбекистон ҳудудидан чекина бошлади. Ҳафта давомида республикада қандай об-ҳаво кузатилади?

'Бугун совуқ ҳаво Ўзбекистон ҳудудидан чекина бошлади. Ҳафта давомида республикада қандай об-ҳаво кузатилади?'ning rasmi

Ўтган ҳафтада Ўзбекистон аҳолиси минтақамизга Урал ҳудудидан кирган совуқ оқим таъсирида бўлишди.  Мамлакатимиз ҳудудининг катта қисмида ҳарорат иқлимий меъёрлардан 4-7 даражага паст бўлди.  

"Ўзгидромет" марказининг маълум қилишича,  бугун совуқ ҳаво республика ҳудудидан чекина бошлади. Ҳарорат кундузи 19-22 даражагача кўтарилсада, бу ҳали ҳамон меъёрдан 2-3 даражага пастдир.  

Иш ҳафтаси давомида Ўзбекистон ҳудудига хорижий жанубдан қуруқ ва иссиқ ҳаво оқими киришни бошлайди.  

Бутун республика бўйича об-ҳаво кам булутли ва ёғингарчиликсиз бўлади.  

Ҳарорат  кўтарилиб бориб, кечаси 7-10 даража, кундузи 22-25 даража иссиқ бўлади. Бу иқлимий меъёрлардан 2-4 даражага юқоридир.

Эртага Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 6-8° илиқ, кундузи 20-22° бўлади.

Шунингдек, 

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН, ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7° илиқ, баъзи жойларда 0-2° совуқгача, кундузи 17-22° бўлади.

 

БУХОРО ВА НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 20-25° бўлади.

 

ТОШКЕНТ, СИРДАРЁ, САМАРҚАНД, ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 17-22° бўлади.

 

ҚАШҚАДАРЁ, СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 20-25° бўлади.

 

АНДИЖОН, НАМАНГАН, ФАРҒОНА ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 15-20° бўлади.

 

РЕСПУБЛИКАНИНГ ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 10-15° илиқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар