Тошкент шаҳрида ухлаётган итга қайноқ сув тўккан корхонанинг хавфсизлик ходими ишдан бўшатилди.
Маълум қилинишича, «Меҳр ва Оқибат» нодавлат-нотижорат ташкилотининг аъзолари Тошкентдаги корхоналардан бирига ташриф буюрган ва корхона хавфсизлик ходими ухлаётган итга чойнакдаги қайноқ сувни тўккан. Ташкилотга бу ҳолат ҳақида хабарни ҳайвонлар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи фаоллар маълум қилган.
Қайд этилишича, ташкилот ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига мазкур ҳолат юзасидан ариза билан мурожаат қилган.
Корхона мутасаддилари ходим билан суҳбатлашган ва натижада ходим ишдан бўшатилган. Кейинчалик ташкилот ходимлари ҳайвонни ветеринарга олиб борган ва яралари битгач, ит хизмат жойига қайтарилишини айтган.
«Биз барчани дарҳол жалб қилишнинг иложи йўқлигини тушунамиз, аммо ҳайвонларга нисбатан шафқатсизлик жазосиз қолмаслиги учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширамиз. Биз бефарқ бўлмаганларга ва ушбу масалада иштирок этганларга миннатдорчилик билдирамиз», дейилади хабарда.






