Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизматининг маълум қилишича, жорий йилнинг 22 октябрига қадар Бунёдкор шоҳ кўчасининг бир қисмидаги бетон тўсиқларни таъмирлаш ишлари олиб борилади. Шу муносабати билан ҳар куни соат 10:00 дан 16:00 га қадар мазкур йўл автомобиллар қатнови учун қисман ёпилади.
Ушбу йўлга ёндош бўлган қўшимча йўл автомобиллар ҳаракатланиши учун очиқ бўлишини маълум қиламиз.






