15 сентябрь куни Мирзо Улуғбек тумани Мустақиллик ва Оққўрғон кўчалари кесишмасида ЙҲХБ инспекторлари томонидан 37 ёшли наманганлик Дилмурод П. Бошқарувидаги “Лабо” автомобиль тўхтатилган.
Тошкент шаҳар ИИББнинг хабар беришича, текширув давомида ходимлар Дилмурод П.нинг ҳайдовчилик гувоҳномаси қалбакилаштирилганини аниқлашган, экспертиза ҳам буни тасдиқлаган.
Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 228 моддаси (“Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.






