АсосийJamiyat

Россия ва Кореядаги ўзбекистонлик меҳнат мигрантларининг 378 минг доллар иш ҳақлари ундириб берилди

'Россия ва Кореядаги ўзбекистонлик меҳнат мигрантларининг 378 минг доллар иш ҳақлари ундириб берилди'ning rasmi

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг чет элдаги ваколатхоналари аралашуви билан жорий йилнинг 9 ойи давомида ўзбекистонлик меҳнат мигрантларининг 378 минг АҚШ доллари ҳажмидаги иш ҳақлари хорижий иш берувчилардан ўндириб берилди. Бу ҳақда Агентлик Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Хорижий иш берувчилардан ўндириб берилган иш ҳақининг 148,4 минг доллари Жанубий Кореяда, 229,2 доллари эса Россия Федерациясида ишлаётган ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари ҳиссасига тўғри келади.

 

Шунингдек, жорий йилнинг ўтган даврида хорижда юрган 50 минг нафарга яқин фуқароларга турли кўринишда ҳуқуқий, моддий ва ижтимоий ёрдамлар кўрсатилган.

    Бошқа янгиликлар