АсосийJamiyat

Ўртасаройда карантин қоидаларини бузиб, хўроз ўйинлари ташкил қилган 120дан ортиқ шахс қўлга олинди

'Ўртасаройда карантин қоидаларини бузиб, хўроз ўйинлари ташкил қилган 120дан ортиқ шахс қўлга олинди'ning rasmi

9 октябрь куни соат тахминан 00:30 ларда Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани «Ўртасарой» МФЙ ҳудудида жойлашган от фермасида карантин қоидалари қўпол равишда бузилиши ва кўпчилик йиғилиб, таваккалчиликка асосланган ноқонуний хўроз ўйини ташкил этилаётгани аниқланган. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Шундан сўнг, вилоят ички ишлар органларининг тунги хизматга жалб этилган ходимлари, бош бошқарма тезкор хизматлари, ППХ ҳамда тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбарлик отряди ходимларидан иборат махсус гуруҳ тузилади ва воқеа жойига борилади.

У ерда ҳақиқатдан ҳам 100 нафардан ортиқ фуқаролар иштирокида таваккалчиликка асосланган хўроз ўйини ташкил этилганлиги, воқеа жойида карантин қоидаларини қўпол равишда бузилганлиги, шунингдек, ферма ҳовлисида хизмат кўрсатаётган ноқонуний савдо шохобчасида истеъмол учун олиб келинган маҳсулотлар мутлақо санитария қоидаларга жавоб бермаслиги аниқланган.

Шундан сўнг тадбир ходимлари томонидан ўйинларда иштирок этаётган жами 124 нафар шахслар қўлга олинган ва тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган. Ўйин учун олиб келинган хўрозлар далилий ашё сифатида олинган.

Бундан ташқари, ушбу шахслар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддасини қўпол равишда бузганликлари учун маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан қўшимча суриштирув олиб борилмоқда, дейилади хабарда. 

    Бошқа янгиликлар