АсосийJamiyat

Россияда 27 ёшли ўзбекистонлик йигит қурилишда тупроқ босиб қолиб, ҳалок бўлди

'Россияда 27 ёшли ўзбекистонлик йигит қурилишда тупроқ босиб қолиб, ҳалок бўлди'ning rasmi

Кеча, 11 октябрь куни Ленинград вилояти Волхов шаҳри Державин проспектидаги Муз саройи жойлашган жойга канализация қувурларини ётқизиш учун қазиш ишларини олиб бориш жараёнида хандақда бўлган 27 ёшли Ўзбекистон фуқароси тупроқ босиб қолиб вафот этди. Бу ҳақда 78.ru хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, марҳум йигит вақтинча Москвада рўйхатдан ўтган бўлган. Воқеа жойига етиб келган полиция ходимлари марҳум ишлаган компаниянинг махсус жиҳозлари ва ҳужжатларини олиб қўйишган. Текширув ўтказилади, ҳодисанинг барча ҳолатлари аниқланади, дейилган хабарда. 

 

    Бошқа янгиликлар