Фарғона вилоятининг собиқ ҳокими, яқинда бош вазир ўринбосари лавозимида иш бошлаган Шуҳрат Ғаниев коронавирус юқтириб олгани айтилмоқда. Бу ҳақда «xabar.uz» ёзмоқда. Унга кўра, Ш. Ғаниев пойтахтдаги 16-шифохонада даволанаётир. Аҳволи яхши экани, касаллик енгил кечаётгани қайд этилади. Шуҳрат Ғаниев янги лавозимга тайинланганидан кейин илк бор президент Шавкат Мирзиёевнинг Нукус шаҳридаги «Қорақалпоқ балиқ саноат» МЧЖ фаолияти билан танишуви жараёнида кўриниш берганди. |
12.10.2020 20:53