ФИФА кунлари муносабти билан халқаро ўртоқлик учрашувларидан ўрин олган БАА ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўртасидаги учрашув ниҳоясига етди. Унда 1:2 ҳисоби қайд этилиб, Ўзбекистон термасининг ғалабси билан якунланди. Учрашувнинг 48-дақиқасида Игорь Сергеев ҳисобни очишга муваффақ бўлди. 86-дақиқага келиб эса, яна унинг ўзи иккинчи голини уриб, дубль қайд этди. БАА таркибида битта жавоб голини Тальябуэ 90+2 дақиқада пенальтидан киритди. Шу тариқа Абрамов шогирдлари иккинчи ўйинда ғалаба қозонишди. Ўртоқлик учрашуви БАА — Ўзбекистон 1:2 Голлар: Тальябуэ (90+2 пен) - Сергеев (48), Сергеев (86) БАА: Холид Исса, Фарис Жума, Муҳаммад Марзуқ, Абдулазиз Ҳайкал, Юссуф Жобир, Ҳамис Исмоил, Аҳмад Барман, Ҳалил Иброҳим, Халфан Муборак, Себастьян Тальябуэ, Фабио де Лима Ўзбекистон: Абдувоҳид Неъматов, Ислом Қобилов, Игорь Голбан, ИброҳимҲалил Юлдашев, Мурод Холмуҳаммедов, Одил Ҳамробеков, Азиз Ғаниев, Отабек Шукуров, Азизбек Турғунбоев, Хожимат Эркинов, Игорь Сергеев. | |
12.10.2020 21:52