АсосийJamiyat

Гулистонда 3 та "Нексия" ва "Муравей" мотороллери иштирокида ЙТҲ содир бўлди

'Гулистонда 3 та "Нексия" ва "Муравей" мотороллери иштирокида ЙТҲ содир бўлди'ning rasmi

Бу ҳақда Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Маълум бўлишича, 11 октябр куни соат 15:20да Гулистон тумани, "Зарбдор" МФЙ ҳудудидан ўтувчи "Гулистон-Деҳқонобод" 4R-26 автойўлининг 4-км.да бошқариб бораётган ҳайдовчи 1963 й.т. Гулистон тумани, "Мевазор" МФЙда яшовчи Ю.М. ўзига тегишли, жигар ранг "Нексия-1" автомашинасини ўзи билан бир йўналишда олдинда ҳаракатланиб кетаётган, 1965 й.т. Гулистон шаҳар "Дўстлик" қўрғонида яшовчи А.О.га тегишли, қизил рангли "Муравей" мотороллерини қувиб ўтаётган вақтида рўпарасидан келаётган ҳайдовчи 1963 й.т. Гулистон тумани, "Мевазор" МФЙда яшовчи М.С. бошқарувида бўлган оқ рангли "Нексия-2" автомашинасининг ўнг қанот қисмига урилган. Натижада оқ рангли "Нексия-2" автомашинаси йўлнинг чап томонида, қарама-қарши ҳаракатланиб келаётган "Муравей" мотороллериини уриб юборган.

Натижада, 1973 й.т. Оқолтин тумани, "А.Навоий" МФЙда яшовчи ҳайдовчи Э.Э. бошқарувида бўлган кулранг "Нексия-2" автомашинаси билан тўқнашиб, ЙТҲ содир этган.

ЙТҲ натижасида "Муравей" ҳайдовчиси А.О. “бурун суяги синиши, бош йиртилиши жароҳати, травматик шок ўрта оғир жароҳати” ташхиси билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Сирдарё вилояти филиалининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Ҳолат юзасидан Гулистон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар