1

Бош Вазир бошчилигидаги селектор йиғилишида кўтарилган масалалар айрим блогерлар томонидан нотўғри талқин қилиняпти — Қўмита

ЖАМИЯТ 13.10.2020, 19:02
Бош Вазир бошчилигидаги селектор йиғилишида кўтарилган масалалар айрим блогерлар томонидан нотўғри талқин қилиняпти — Қўмита

Куни кеча Бош Вазир бошчилигида бўлиб ўтган селектор йиғилиши ва унда кўтарилган масалалар бугун ОАВ ва блогерлар ўртасида кенг муҳокама қилиняпти.  Унда Бош вазир Абдулла Арипов Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси Нажмиддин Шариповни танқид қилиб, «Ўзавтомоторс»га нисбатан кўрилаётган чораларни популизм, дея баҳолангани айтилади. 

Айни пайтда Монополияга қарши курашиш қўмитаси мазкур муҳокамалар юзасидан расмий баёнот билан чиқиб, айрим блогерлар томонидан кўтарилган масалалар нотўғри талқин қилинаётганини билдирди.

"Мазкур селектор йиғилиши Президентнинг “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 5 октябрдаги ПФ–6079-сон Фармони билан белгиланган лойиҳалар ва чора-тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга оширишни самарали ташкиллаштириш масалаларига бағишланган.  

Мажлис Монополияга қарши курашиш қўмитаси фаолиятига бағишланмаган ва унда қўмита раиси Нажмиддинхўжа Шариповнинг ҳисоботи ёки «UzAutoMotors» компанияси масаласи бўйича махсус ахбороти тингланмаган.  

Йиғилишнинг асосий мавзуларидан бири – давлат органлар томонидан олиб борилаётган ахборот сиёсати, матбуот котибларининг фаолияти самарадорлиги, ОАВ билан ишлашда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш масалаларига бағишланган.

Йиғилишда, Бош вазир томонидан ҳозирги кунда юқоридаги йўналишларда давлат органлар томонидан олиб борилаётган ишлар хусусида фикрлар билдирилиб, кўплаб ижобий ва танқидий мисолларга тўхталиб ўтилди.

Хусусан, Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва «UzAutoMotors» компанияси ўртасида давом этаётган суд жараёнида шошмасдан қарор қабул қилиш ва имкон даражасида халқаро консультант-мутахассислар билан ҳамкорликда, уларнинг ўрганишлари ҳам инобатга олинган ҳолда иш олиб борилиши таклиф сифатида билдирилди.

Шунингдек, давлат органлари раҳбарлари ОАВ билан ўзаро мулоқотда, асосли ва исботланган далилларга таяниб ҳамкорликни йўлга қўйиш кераклиги, акс ҳолда бу ҳаракатлар популистик кўринишга эга бўлиб қолиши эҳтимоли борлиги назарда тутилган", - дейилади қўмита хабарида.  

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1