1

Бухорода "Матиз"га ўрнатилган газ баллон портлади(фото)

ЖАМИЯТ 13.10.2020, 20:16
Бухорода "Матиз"га ўрнатилган газ баллон портлади(фото)

Жорий йилнинг 13 октябрь куни соат 11:45 ларда Бухоро вилояти, Пешку тумани, Чиғирчи МФЙ, Янгибозор кўчасида жойлашган марказий касалхонадаги автомашиналар тўхташ жойида 1967 йилда туғилган фуқаро Ҳ.М.га тегишли “Матиз”нинг металл газ баллонида носозликлар юзага келиб, чақнаш содир бўлган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати маълум қилди.

Чақнаш натижасида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлган фуқаролар мавжуд эмас.

Содир бўлган чақнаш натижасида “Матиз” русумли транспорт воситаси атрофида бўлган, фуқаро Б.Б.га тегишли “Нексия” русумли, фуқаро У.П.га тегишли “Нексия” русумли ҳамда фуқаро А.Х.га тегишли “Ласетти” русумли транспорт воситалари техник шикастланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро вилояти, Пешку тумани ФВБ ва ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1